«президент фармони» тегли мақолалар


Давлат хавфсизлик хизматининг собиқ биноси хусусий секторга сотилади
28 октябр 2020, 12:09

Давлат хавфсизлик хизматининг собиқ биноси хусусий секторга сотилади

Умумий майдони 20,2 минг кв. м. бўлган ДХХ собиқ биноси хусусий секторга сотилади. Фармонда таъкидланишича, давлат объектлари «1 сўм» бошланғич қийматда оммавий савдоларга чиқарилади. Бундан ташқари, собиқ Республика биржа маркази биноси, Газеталар ишлаб чиқариш мажмуаси биноси ва бошқа иншоотлар ҳам сотувга қўйилади.

Мустақиллик байрами арафасида 113 нафар фуқаро афв этилди
28 август 2020, 12:49

Мустақиллик байрами арафасида 113 нафар фуқаро афв этилди

Ўзбекистон мустақиллигининг 29 йиллиги арафасида озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, тузалиш йўлига қатъий ўтган 113 нафар фуқаро афв этилди. Президент бу ҳақдаги тегишли фармонни имзолади.

Бўстонлиқ туманида алоҳида маъмурий-бошқарув тизими жорий қилинди
28 август 2020, 11:01

Бўстонлиқ туманида алоҳида маъмурий-бошқарув тизими жорий қилинди

Президент фармони билан Бўстонлиқ туманида 2022 йил якунигача алоҳида маъмурий-бошқарув тизими жорий қилинади. Ушбу ҳудудга бош вазир ўринбосари масъул шахс этиб тайинланди. Унга ҳудудни бошқариш Дирекцияси билан биргаликда туманни ҳар томонлама ривожлантириш вазифаси юклатилди.

МГИМО ректори «Дўстлик» ордени билан мукофотланди
26 август 2020, 09:41

МГИМО ректори «Дўстлик» ордени билан мукофотланди

Шавкат Мирзиёев Москва давлат халқаро муносабатлар институти (МГИМО) ректори Анатолий Торкуновни «Дўстлик» ордени билан мукофотлади.

Суд-тергов жараёнида шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар кафолати кучайтирилади
11 август 2020, 13:22

Суд-тергов жараёнида шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар кафолати кучайтирилади

Президент суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш тўғрисидаги фармонни имзолади. Ҳужжатда, жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан фуқароларни қийнаш, уларга нисбатан шафқатсиз ва камситувчи муомалада бўлиш, ушланган шахснинг ҳуқуқларини поймол қилишнинг олдини олишга алоҳида урғу қаратилди.

Тиббиёт ОТМ битирувчилари COVID-19 га қарши курашга жалб қилинади
28 июль 2020, 11:47

Тиббиёт ОТМ битирувчилари COVID-19 га қарши курашга жалб қилинади

Тиббиёт таълим муассасалари битирувчилари, пенсионерлар ва бошқа тиббиёт мутахассислигига эга бўлган шахслар коронавирус пандемиясига қарши курашиш учун қишлоқ врачлик пунктлари, оилавий поликлиникалар ва кўп тармоқли марказий поликлиникаларга жалб қилинади.

Алкоголь чакана савдоси учун гувоҳнома чекланмаган муддатга берилади
24 июль 2020, 11:07

Алкоголь чакана савдоси учун гувоҳнома чекланмаган муддатга берилади

Ўзбекистонда Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ва виночиликни ривожлантириш агентлиги ташкил этилди. Шу билан бирга, 1 августдан бошлаб алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш учун гувоҳнома чекланмаган муддатга берилади.

Президент 258 кишини пандемияга қарши курашдаги ҳиссаси учун мукофотлади
24 июль 2020, 10:19

Президент 258 кишини пандемияга қарши курашдаги ҳиссаси учун мукофотлади

Шавкат Мирзиёев 258 кишини коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олишга қўшган ҳиссаси учун мукофотлади. Мукофотланганлар орасида 6 нафар вафот этган тиббиёт ва бошқа соҳалар вакиллари ҳам бор.

Президент маслаҳатчисининг ўринбосари тайинланди
17 июль 2020, 12:50

Президент маслаҳатчисининг ўринбосари тайинланди

Бухоро давлат тиббиёт институти ректори лавозимида ишлаб келаётган тиббиёт доктори, профессор Амрилло Иноятов президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди.

ЕТТБ собиқ раҳбари Сума Чакрабарти «Дўстлик» ордени билан мукофотланди
14 июль 2020, 10:48

ЕТТБ собиқ раҳбари Сума Чакрабарти «Дўстлик» ордени билан мукофотланди

Шавкат Мирзиёев Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг собиқ президенти Сума Чакрабарти Ўзбекистоннинг «Дўстлик» ордени билан мукофотлади.

Сув хўжалигини ривожлантиришнинг 10 йилга мўлжалланган концепцияси тасдиқланди
13 июль 2020, 13:37

Сув хўжалигини ривожлантиришнинг 10 йилга мўлжалланган концепцияси тасдиқланди

Президент сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020−2030 йилларга мўлжалланган концепциясини тасдиқлади. Унга кўра, мамлакат сув хўжалиги соҳасида 10 йилда қатор кўрсаткичларини яхшилаб, сув ҳисобини юритишда рақамли технологияларни жорий этади. Концепция ижроси устидан парламент ва жамоатчилик назорати ўрнатилади. Шунингдек, Сув кодекси ишлаб чиқилади.

1 октябрдан давлат корхоналарини ташкил этишга чекловлар қўйилади
8 июль 2020, 18:08

1 октябрдан давлат корхоналарини ташкил этишга чекловлар қўйилади

Президент мамлакатда рақобат муҳитини ривожлантириш ва иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш тўғрисидаги фармонга имзо чекди. 1 октябрдан бошлаб беш ёки ундан ортиқ хусусий компаниялар мавжуд бўлган бозорларда давлат корхоналарини ташкил этишга йўл қўйилмайди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг